
Эрик тен Хаг “Байер”ни “Манчестер Юнайтед”га айлантиради
Хаби Алонсони муддатидан олдин “Реал”га қўйиб юборган “Байер” жамоа бошқарувини таниқли мураббий Эрик тен Хагга топширди.
“Манчестер Юнайтед”дан кетганидан бери ишсиз юрган нидерландиялик мутахассис янги иш жойида дарров ҳаракатларни бошлаб юборди.
Kicker нашрининг ёзишича, Эрик тен Хаг Бундеслигага Манчестерда ўзи билан ишлаган содиқ ўйинчиларидан Антони ва Алехандро Гарначони олиб келмоқчи.
Ҳар икки ўйинчи манчестерликларнинг ҳозирги бош мураббийи Рубен Аморимнинг режаларига киритилмаган.
Антони Манчестердан ташқари, “Аякс”да ҳам Эрик тен Хаг қўл остида ўйнаган. Гарначо эса, бу мутахассиснинг ёқимтой ўйинчиларидан ҳисобланади. Айни пайтда ҳар икки футболчи ҳам ўзига янги жамоа қидирмоқда.
Фикрлар