Эрик Тен Хаг: "Биз ўзимиз ўйлагандек ўйин намойиш эта олмаяпмиз. Сабаби..."
АПЛ 18-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" тўқнашуви бўлиб ўтди. Унда "болғачилар" 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Мазкур беллашувдан сўнг "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик Тен Хаг ўйин ҳақида батафсил ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Менимча, вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимизни инобатга олмаса, 72 дақиқани муносиб ўтказдик. Майдонда етакчиликни қўлга олишимиз керак эди, аммо буни эплай олмадик.
"Вест Хэм" гол ургач, уларнинг кайфияти кўтарилди. Сўнг улар тажовузкор тарзда ҳимоялана бошлади. Шундан кейин бизда вазиятлар яратишда муаммолар юзага келди.
Биз ўзимиз ўйлагандек ўйин намойиш эта олмаяпмиз. Сабаби, жароҳатлар жуда кўп. Улар сафга қайтса, вазият яна ўнгланишига умид қилсак бўлади. Биз хотиржам бўлишимиз, биргаликда олдинга ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳаммасини бирликда бажаришимиз керакки, шунда ишлар яна зўр ҳолатга келади", - деди нидерландиялик мутахассис.
Фикрлар