Эрик тен Хаг: "Бизда яхши футболчилар борлигини биламан"

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувида манчестерликлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди. Мазкур баҳсдан сўнг "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Бугун мен бахтлиман. Жамоа ажойиб жанговор руҳ намойиш эта олди. 

Прессингда бир неча хатоларга йўл қўйдик. Рақиб вазиятлар яратди. Аммо биз ҳам жим қараб турмадик. 

Камчиликларни бартараф этиш учун кўп меҳнат қилишимиз керак. Бизда яхши футболчилар борлигини биламан. 

"Ливерпуль" учта таркиби билан ўйнади. Бу уларнинг энг кучли кўриниши эмаслигини билардик", - деди нидерландиялик мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!