Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”дан норози
“Манчестер Юнайтед”ни Чемпионлар лигасига олиб чиққан Эрик тен Хаг янги мавсум олдидан трансфер режаларини амалга ошира олмаяпти.
Хусусан, клуб раҳбарияти бош мураббий сўраган Деклан Райсни жамоага олиб кела олмайдиган бўлди.
Бунга сабаб Глейзерлар оиласи клубни сотувга қўйгани бўлди. Айни пайтда қатарлик банкир Жассис бин Ҳамад ат-Таний ва “INEOS” компанияси раҳбари сэр Жим Рэтклифф клубга эгалик ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўзаро курашмоқда.
Миллиардерлар рақобати трансфер бозори ёпилгунга қадар тугамайдиган кўринади. Бу ҳолатда Эрик тен Хаг трансфер режаларини амалга ошира олмайди.
Нидерландиялик мураббий кўзлаётган “Вест Хэм” юлдузи Деклан Райс рақиб жамоа – “Арсенал”га ўтиб кетиши мумкин.
Фикрлар