Эрик тен Хаг Манчестердан ҳайдалиши кутиляпти
“Манчестер Юнайтед”нинг Англия Премьер-лигасидаги ишлари ҳавас қиларли эмас. Эрик тен Хаг шогирдлари Чемпионлар лигасида ҳам ўз мухлислари кўз ўнгида “Копенгаген”ни 1:0 ҳисобида базўр енгди.
TodoFichajes нашри клуб раҳбарияти нидерландиялик мутахассис хизматидан воз кечишни режалаштираётганини таъкидлади. Раҳбариятга Эрик тен Хаг қўл остида жамоа кўрсатаётган ўйин сифати ёқмаяпти.
Маълумотларга кўра, “Манчестер Юнайтед” хўжайинлари Англия Премьер-лигасида “Брайтон” ва “Челси”да ишлаган Грэм Поттерни олиб келмоқчи.
Эрик тен Хаг ўтган мавсумда манчестерликларни Чемпионлар лигасига олиб чиққанидан кейин унга катта ишонч билдирилганди. Бироқ янги мавсумда нидерландиялик мураббий жанговар таркиб туза олмади. Қолаверса, жамоа ичидаги муҳит ҳам кўнгилдагидек эмас.
Фикрлар