Эрик тен Хаг: "Менга "Байер"да ўз ишимни кўрсатиш имкони берилмади"
Нидерландиялик мураббий Эрик тен Хаг "Байер"да ишлаш имкони қисқа бўлганидан норозилигини билдирди.
Мутахассис Леверкузен клубида бош мураббий этиб тайинланганидан уч ой ўтиб ишдан бўшатилган эди.
— Мени ишим самара бераётганини кўрсатишга улгурмасимдан бўшатишди. Агар резюмемга назар ташласангиз, у ҳар доим етарлича яхши бўлган. Мен ишлайдиган услуб эса доим муваффақиятга олиб келган.
Албатта, бу ҳолат инсонни ранжитади, аммо футбол дунёси шундай. Фақат Хаби Алонсо ва "Реал"га қаранг. У билан ҳам шунга ўхшаш вазият бўлган, ҳолбуки у — юқори даражали мураббий. Бу деярли барча билан содир бўлади, — деди ҳозирда "Твенте" клубининг техник директори лавозимида ишлаётган тен Хаг.



Фикрлар