Эрик тен Хаг: "Моуриньо гапираверади. Жамоа ундан кейин ҳам титуллар ютган"
"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг Жозе Моуриньонинг жамоа ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.
"У кетганидан кейин биз ички совринларни қўлга киритдик. Тўғри, еврокубокларда ғалаба қозона олмадик. Бироқ, бу ҳам биз эришмоқчи бўлган мақсадимиз. Жорий мавсумда мазкур мақсадни амалга ошириш учун бизда ажойиб имконият бор.
Мавсум энди бошланди. Доимо ўзимизга ишонамиз ва нималарга қодир эканлишимизни ҳам жуда яхши биламиз. Ҳам АПЛда, ҳам Европа лигасида зафар қучишн имконсиз иш эмас менимча.
Жамоавий тўғри йўлдан кетяпмиз ва ўз олдимизга қўйган мақсадларимизнинг барига босқичма-босқич эришамиз", - деди Эрик тен Хаг.
Фикрлар