Эрик тен Хаг: "Решфорд ривожланишда давом этиши керак "

Эрик тен Хаг Маркус Решфорднинг жамоадаги вазиятини тушунтирди.

"Ҳар бир футболчи биладики, агар сиз нотўғри турмуш тарзини олиб борсангиз, керакли жойда ўйнай олмайсиз. Агар сиз Cаррингтондан ташқарида тўғри ва тартибли ҳаётга эга бўлмасангиз, тўғри даражага ҳам эриша олмайсиз.

Унга ёрдам, ёрдам керак эди. Аммо охир-оқибат у ҳамма нарсани ўзи қилиши кераклигини тушунди. Маркус ҳаётини яхшилаши, машғулотлар ва ўйинларга бўлган муносабатини ўзгартириши керак. Қачонки у ўзини профессионаллардек тутса, яна ўзини кўрсата олади. Чунки у ажойиб футболчи.

Решфорд муваффақиятсизликлар содир бўлишини ва хатолардан сабоқ олишни билади. У мавсумни жуда яхши бошлади ва энди ривожланишда давом этиши керак", - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!