Эрик тен Хаг Роналду ва Санчо туфайли ўйинчилар ишончини йўқотди
“Манчестер Юнайтед”нинг мавсумни муваффақиятсиз бошлаганига ички муҳитнинг бузилгани сабаб бўлиши мумкин. Жамоанинг аксарият ўйинчилари бош мураббий Эрик тен Хагга қарши. Бу ҳақда “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Алан Бразил хабар берди.
- Менинг яқин танишим “Манчестер Юнайтед” ўйинчисидан олган маълумотларни билан ўртоқлашди.
Ҳозир “Юнайтед” футболчиларида мураббий, деган тушунча йўқ. Уларга бош мураббийнинг Криштиану Роналдуга қилган муносабати ёқмаган. Қолаверса, улар Жейдон Санчонинг ажойиб йигит экани ва машғулотларда бош кучи билан ишлаганини айтишяпти, - деди Алан Бразил.
Маълумки, яқинда Эрик тен Хаг жамоа ҳужумкор футболчиси Жейдон Санчони машғулотларда бўш харакат қилаётганини танқид қилган ва англиялик юлдуз ўзига билдираётган фикрларга жавоб қайтарган эди.
Ўртада зиддият келиб чиқди ва Санчони жамоадан четлатишди. Бундан бир йил муқаддам Эрик тен Хаг жамоа етакчиси Криштиану Роналду билан ҳам келиша олмай қолганди.
Фикрлар