Эрик тен Хаг яна иккита ўйинчи олишни талаб қилмоқда
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг янги мавсум олдидан жамоа таркиби тўлиқ шакллантирилмаган, деган хулосани билдирди.
Яқинда клуб “Аталанта”дан қарийб 85 миллион еврога Расмус Хёйлунни трансфер қилганига қарамай, мураббийлар штаби яна икки нафар ўйинчи олиб келишни талаб қиляпти.
Эрик тен Хаг ҳужум чизиғида Хёйлунн билан ёнма-ён ўйнайдиган яна бир форвард кераклигини таъкидлаяпти. Шунингдек, манчестерликлар трансфер ойнаси ёпилгунича битта тажрибали ярим ҳимоячи олишни мўлжаллаган.
“Манчестер Юнайтед” ёзда трансферлар учун 191 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлаб бўлди. Бироқ, Эрик тен Хагнинг ҳали режалари катта.
Фикрлар