Эриксен: "Мақсадим - мундиалда муносиб иштирок этиш"

"Брентфорд" клуби ва Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Нидерландияга қарши ўйиндан сўнг (2:4) ўз фикрларини билдириб ўтди. Айтишича, у Қатардаги мундиалда иштирок этишни истайди.

"Мен ҳали ҳам юқори даражада ўйнай олишимни кўрсатиб қўйдим, деб ўйлайман. Бундан хурсандман.

Ҳеч қачон терма жамоадан кетиш ҳақида ўйламадим. Қайтиш мен учун таъсирланарли даражада ҳиссиёт улашди.

Бироқ сўнгги 10 йил ичида деярли ҳеч қандай ўйинни ўтказиб юбормадим. Шу сабабли, терма жамоадагилар билан худди бир оиладекмиз.

Мен Қатардаги ЖЧни интиқлик билан кутяпман. Унга қадар кўп ўйинлар бор. Шу сабаб эътиборимни шу ўйинларга қаратганман. Шуни айтишим мумкинки, мақсадим - мундиалда муносиб иштирок этиш", - деди даниялик ярим ҳимоячи.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!