Эриксен Миланда қолиши мумкин

"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартиради.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, Дания терма жамоаси аъзоси “нерадзуррилар”нинг ҳамшаҳари "Милан"га ўтиши мумкин.

Бундан аввалроқ, Эриксенга "Бавария", ПСЖ ва "Арсенал"дан ҳам қизиқиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эриксен жорий мавсум “Интер” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!