Эриксенга яна бир талабгор пайдо бўлди
Ads

Sport1 нашрига кўра, "Бавария" Кристиан Эриксенни қўлга киритмоқчи. Ушбу масала юзасидан немис клуби футболчи билан алоқага чиқиб улгурган.

Эриксенга шунингдек, "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдираётган эди. Хавбекнинг "Тоттенҳэм" билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва Эриксен янги келишувга имзо чекмоқчи эмас. Шу сабаб Лондон клуби эса қишда футболчини сотиб юборишга мажбур бўлиши мумкин.