Эркин кураш бўйича Олимпия чемпиони UFC га ўтмоқчи
Эркин кураш бўйича Олимпия чемпиони Заурбек Сидаков Матч ТВ телеканалида UFC жангчиси бўлиш истагини билдирди.
"Мен спортда қолишни ва янги чўққиларни забт этишни хоҳлайман. Баъзи менежерлар менга Америкага учишимни кутаётганини ёзди. Шунингдек, улар Олимпия ўйинларига бормаганимдан афсусда эканини айтди. Кейинроқ менежерлар Америкага учишим учун ёрдами керак бўлса, улар бажонидил бун учун ёрдам беришни билдирди. Мен UFC га ўтиб, катта пул ишлашни хоҳлайман. Юртдошларимга эса Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритишини тилайман. Тўғри, бу йилги Олимпиядага бора олмадим, бироқ 2028 ва 2032 йилги мусобақаларда иштирок этиш мақсадим бор. Бу учун аллақачон тайёргарликни бошлаганман. Мен учун ҳозирда энг муҳими, соғлигим яна курашишга имкон беришидир.
Фикрлар