Эркин курашчиларимиз Бишкекдан учта медал билан қайтишди

13 -14 июнь кунлари Қирғизтоннинг Бишкек шаҳрида эркин кураш бўйича Каба уулу Кожамкул хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Турнирда мезбонлар билан бир қаторда Қозоғистон, Мўғулистон, Бразилия, Тожикистон, Туркия, Россия ва юртимиздан маҳоратли ва ёш атлетлар ғолиблик учун бахс олиб боришди. Мусобақада юртдошларимиз учта медални қўлга киритди. 125 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Хасанбой Рахимов барча рақибларини мағлуб этиб, биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 65 кг вазнда Темурбек Усмонохунов бронза медалини қўлга киритди ва ниҳоят 62 кгда Жаҳонгирмирзо Туробов ҳам учинчи ўринни қўлга киритди.

кураш1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!