Эркин курашчиларимиз ўсмирлар Олимпиадасида гиламга чиқишга шайлар

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Ушбу нуфузли мусобақага эркин курашчиларимиз ҳам жиддий тайёргарлик олиб бормоқдалар. Баҳслар 14 октябрдан старт олади. Қуръа ташлаш маросими 13 октябрь куни бўлиб ўтади. Эркин кураш баҳсларида юртимиз шарафини Умид Жалолов (-48кг) ва байроқдоримиз Муҳаммадрасул Раҳимов (-80кг) ҳимоя қилади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда. 

Полвонларимиз бунгача қандай натижаларни қайд этишган?

Умид Жалолов:

2016 йил: Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – 2-ўрин
2017 йил: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби
2018 йил: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби

Муҳаммадрасул Раҳимов:

2017 йил: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати – 2-ўрин
2018 йил: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати – 2-ўрин
2018 йил: Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати – 3-ўрин