Эрматов, Жепаров, Райимжонов, Мирзабоев ва бошқалар Қозоғистондаги бутунжаҳон футбол ярмаркасида
29-30 июль кунлари Қозоғистон пойтахти Остана шаҳрида қозоғистонлик ёш футболчиларни бутунжаҳон скаутлари ва мураббийларига тавсия ярмаркаси бўлиб ўтди.
Бу катта лойиҳадан асосий мақсад қозоғистонлик ёш иқтидорли ва айни дамда жамоасиз футболчиларни турли мамлакат футбол клублари скаутлари ва мураббийларига тавсия ярмаркаси вазифасини ўтаб беради.
Қозоғистон ва россиялик мутахассислар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу лойиҳада юртдошларимиз ҳам қатнашдилар. Жумладан, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, таниқли собиқ футболчи Сервер Жепаров, ёшлар мураббийи Дмитрий Ким, собиқ футболчи, ҳозирги кунда Фарғона футбол академияси директори Шерзод Райимжонов, “Реал” мадрид академияси (Бекобод шахар) мураббий скаути Бобуржон Мадаминов, футбол агенти Фарруҳ Сайфуллаев, “Турон” футбол клуби U-21 жамоаси бош мураббийи Диёрбек Мирзабаев ҳам иштирок этдилар.
Шунингдек, мухлислар яхши танийдиган собиқ футбол юлдузлари ҳам иштирок этдилар. Бу бора гап кетганда айтиш мумкинки, нигериялик собиқ футболчи Жей-Жей Окоча, Сенегал терма жамоаси собиқ сардори Ҳалилу Фадига, ҳозирда Лондоннинг “Арсенал” жамоаси футболчиси Александр Зинченкони кашф қилган агент Алан Прудников, бундан ташқари, Туркиянинг “Трабзонспор”, Беларусиянинг БАТЕ, Жанубий Кореянинг “Сувон Самсунг”, “Спартак” Москва скаути Максим Кандинов ва Бельгия ва Германиядан скаутлар хам иштирок этишди.
Энг қизиқарли ҳолат шундан иборатки, Равшан Эрматов лойиҳанинг асосий ўйинида бош ҳакамлик вазифасини бажарди.
Бу эса ушбу шоу лойиҳанинг аҳамияти катта эканлигидан далолат беради. K.J Liga (Қозоғистон ёшлар лигаси терма жамоаси) ва Super Bol лойиҳаси ёшлар терма жамоаси ўртасида ўзаро финал ўйин бўлиб ўтди. Ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу лойиҳа бутунжаҳон футбол скаутлари ва ёшлар мураббийларини ўзаро тажриба ва фикр алмашиш вазифасини хам ўтаб берди.
Фикрлар