Эрон АҚШ ҳарбий операцияси сабаб жаҳон чемпионатига бормаслиги мумкин

Эрон миллий терма жамоаси мамлакатга нисбатан АҚШ сиёсати сабабли футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишдан воз кечиши мумкин, деб хабар бермоқда Marca нашри.

28 февраль эрталаб Исроил Эронга дастлабки зарбани берди, бир неча соатдан кейин эса АҚШ президенти Дональд Трамп йирик ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Эрон эса Исроил ва Яқин Шарқ минтақасидаги АҚШ ҳарбий базаларига ракета зарбалари билан жавоб қайтарди.

Эрон терма жамоаси Осиё минтақаси саралаш турнирида ўз гуруҳида биринчи ўринни олиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.

Форслар қуръа натижасига кўра, мундиалнинг “G” гуруҳига тушган ва  Бельгия, Миср,  Янги Зеландия терма жамоалари билан бир квартетдан жой олган. Жамоанинг гуруҳ босқичидаги  учала учрашуви АҚШ ҳудудида ўтказилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!