Эрон бош мураббийи: "ФИФА рейтингида 19-ўринни эгаллаб турганимиз ҳам катта натижа"
Хабарингиз бор, эртага "ЖЧ-2026" саралаши доирасида ҚИрғиз Респуьликаси - Эрон баҳси бўлиб ўтади. Учрашувдан олдин форслар устози Амир Ғаленойи матбуот анжуманида қатнашди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.
"Авваламбор, жаноб Ҳамид Эстилига ҳамдардлик билдириаман (Ҳамид Эстили 1998 йилги мундиалда АҚШга гол урган эронлик футболчи. Ҳозирда Эрон терма жамоасида ишлайди).
Қирғизистоннинг меҳмондўстлиги ва алоҳида ташаккур билдираман. Шунингдек, Қирғизистон Федерациясига Эрон терма жамоасига ўйин майдонини таъминлашдаги ҳамкорлик ва ҳаммасига раҳмат айтаман. Бу албатта, миннатдорчилик билдиришга арзийди.
Мен бошқарган даврда Эрон терма жамоаси 29 ўйинда 71 та гол урди. Биз қисқа вақт ичида ҳужумкор жамоа туза олдик, бундан жуда хурсандман. Албатта, бу федерация, футболчилар ва мутасаддиларнинг машаққатли меҳнати самараси. Эрон терма жамоаси ФИФА рейтингида 19-ўринни эгаллаб турганидан ҳам жуда хурсандман. Саралаш босқичида иштирок этаётган 18 та жамоа орасида 13 очко жамғарган учта жамоа бор, улардан бири Эрон, қолган икки жамоа эса Жанубий Корея ва Япониядир.
Қирғизистоннинг ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Ўтган йили худди шу стадионда ўйнагандик. Ўшанда муаммолар кўп эди, лекин улар бир йилга етмай стадионни қайта қуриб, футбол ўйнашга қулай майдон қура олди. Қирғизистон футбол академияларига урғу берди. Бу ерда футбол ҳақиқатан ҳам ривожланмоқда.
Аввалги ўйинда Қирғизистон терма жамоаси Амирликлардан 3 та гол ўтказиб юборди. Улар қарши тезкор ҳужумга асосланиб олдинга ўтади. Биз ҳам олдинги ўйинда осон ғалаба қозонганимиз йўқ. Эртанги ўйин жуда муҳим. 28 соатлик рейсдан кейин жамоамиз бироз чарчаган. Яна шуни айтишим мумкинки, Қирғизистон терма жамоаси маҳаллий мураббийга эга яхши жамоага эга ва биз учун жуда қийин рақиб бўлади", - деди Ғаленойи.
Фикрлар