Эрон бош мураббийи: "Осиё кубогида улар билан ўйнадик, аммо бу ўйин шартлари бошқача"
Хабарингиз бор, бугун "ЖЧ-2026" 3-саралаш босқичи доирасида Эрон ва БАА терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Учрашув олдидан форслар устози Амир Галеной матбуот анжуманида қатнашди.
"Нима бўлганда ҳам, бу иккинчи ўйин сифатли бўлишига ишончим комил. БАА ҳақида биз ҳам, улар ҳам биз ҳақимизда яхши билишади. Осиё кубогида улар билан ўйнадик, аммо эртанги ўйин шартлари бошқача.
Эртага майдон сифати туфайли яхши ўйин бўлади ва жамоамиз биринчи ўйинга қараганда анча яхши тайёргарлик кўрган. Биз БАА ва Қатар ўртасидаги ўйинни таҳлил қилдик. Улар қарши ҳужумда анчагина ишлаган.
БАА чемпионатида Азмун, Изатуллоҳи каби терма жамоанинг етакчи футболчилари ўйнашади. Улар сизга қанчалик ёрдам беришди?
Мен футболчилик фаолиятимда ҳам, мураббийлик фаолиятимда кўп маротаба БАА клублари билан тўқнашганман. Ҳа, тўғри баъзи футболчиларимиз Амирликлар чемпионатида ўйнайди ва бу бизга анча устунлик беради.
Эрон футболининг сўнгги йиллардаги тараққиётга эришмоқда ва бунинг сабаблари нималарда деб ўйлайсиз?
Эрон футболида ҳар доим кучли футболчилар, катта номлар ҳар доим бўлиб келган. Бизда Қатар лигаси, Амирликлар лигаси ва Европада легионер бўлган ажойиб футболчилар доимо борлигини айтмасам жуда яхши биласиз. Эрон Осиёнинг энг йирик футбол қутбларидан бири ҳисобланади. Доимо биздан юқори натижалар кутилгади.
Худо хоҳласа, жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун ўйиндан-ўйинни яхшилашга умид қиламиз. Гарчи бизда қийин рақиблар бўлса-да, аммо жамоадаги шу амбиция ва ҳаракат билан биз ўйиндан-ўйинни яхшилашимизга ишонаман.
Жамоа Қирғиз Республикасига қарши жуда қийналди. Рақиб кучлироқ ўйнадими, ёки жамоангизнинг ўйини чиқмадими?
Бу нормал ҳолат. Жамоа ҳар доим ҳам юқори сифатли ўйнай олмайди. Футболнинг гўзаллиги уни олдиндан айтиб бўлмаслигидадир. Биринчидан майдон сифати жуда ҳам ёмон эди, аммо эртанги ўйинда яхши майсали майдонда ўйнаймиз, - деди Эрон терма жамоаси устози.
Фикрлар