Эрон бош мураббийи ўзбек футболи, Азмуннинг финалда майдонга тушиши, Бабаян билан дўстлиги ва бошқа мавзуларда гапириб ўтди

"CAFA Nation's Cup" турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди. Эртага мусобақанинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан Эрон жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинои ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Ассалому алайкум! Ўзбекистонда бўлиб турганимиздан хурсандман. Бу ерда энг қадрдон дўстим Самвел Бабаян бор. Ўзбек футболи ҳақида етарлича маълумотга эгамиз.

Ўзбекистон ҳукумати футболга катта инвестиция ажратмоқда. Бу биз учун ҳам қувонарли ҳол. Эртага бу жамоа билан финал ўйини ажойиб ўтишига шубҳа қилмайман. 

Азмун ҳақида гапирадиган бўлсам, шифокорлар унинг ҳолати ҳақида аниқ фикр билдиришмади. У ҳозир даволаниш жараёнида. Ўйинга яқин у ҳақда якуний қарор чиқади. 

Ўзбекистон бош мураббийи бетоб эканидан хабар топдик. Унга шифо тилаб қоламиз. Бугун Ўзбекистонни таҳлил қилиб чиқамиз. Жамоа тактикасини кузатганимизда, улар икки усулдан фойдаланади. Баъзида 4, баъзида эса 5 ҳимоячи билан майдонга тушишмоқда.

Бугун рақибни жиддий таҳлил қилиб чиқамиз. Сабаби, Қирғиз Республикасидан келиб, ҳали ортиқча вақт бўлгани йўқ бизда. Шу боис, машғулотдан олдин шу масала бўйича иш олиб борамиз. 

Мусобақа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Бишкекда ҳам, Тошкентда ҳам ташкилотчилик яхши даражада. Тўғри, камчиликлар ҳам йўқ эмас. Бироқ бу илк бор ташкил этилаётгани боис катта хато, дейишимиз хато бўлади.

Умид қиламизки, эртага шиддатли ва ҳамма завқланиб кўрадиган ўйин бўлади. Жамоаларга омад тилаб қоламан!", - деди мутахассис.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!