Эрон ҳукумати “Бавария” собиқ футболчисининг мулкини мусодара қилди
Эрон ҳукумати "Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва Эрон терма жамоасининг собиқ сардори Али Каримий билан боғлиқ деб тахмин қилинаётган олтита кўчмас мулк объектини мусодара қилди.
Собиқ футболчи ҳозирда хорижда яшаб, Эроннинг амалдаги раҳбариятини танқид қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда Каримий норозиликларни қўллаб-қувватлади, шунингдек, 1979 йилги Ислом инқилоби натижасида ағдарилган монархияни қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ мамлакат расмийлари январь ойидаги норозилик намойишлари ва Исроил ҳамда АҚШга қарши ҳарбий ҳаракатлар фонида миллий хавфсизликка қарши ҳаракат қилаётган шахслар мол-мулки мусодара қилиниши мумкинлигини маълум қилган эди.
Mizan агентлиги маълумотларига кўра, Каримийга тегишли иккита тижорат объекти ва тўртта турар жой "суд қарори билан халқ фойдасига аниқланган ва мусодара қилинган."

Фикрлар