
Эрон КХДР билан "Озодий"да ўйнайди
Хабарингиз бор, Эрон терма жамоаси Жаҳон Чемпионати саралаши-2026да муваффақитли иштирок этиб, мундиал йўлланмасини нақд қилган. Форслар ўтган турда Ўзбекистон билан ўйинда йўлланмани қўлга киритган эди
Амир Ғаленойи шогирдлари яна Эронда ўйнайдиган бўлди. Эрон Футбол Федерациянинг баёнат беришича, Эроннинг Жаҳон чемпионати-2026 саралаш доирасида Шимолий Кореяга қарши учрашув Машҳаддаги стадиондан Теҳрондаги "Озодий" ўйингоҳига кўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, форслар 5июнда Қатар билан сафарда, 10 июнда Шимолий Корея билан уйида бахс олиб боради.
Холбоева Ноила
Фикрлар