Эрон про-лигаси. Остон Ўрунов ва "Персеполис" ғалабали серияни давом эттирди

Бироз аввал, Эрон Про-лигасининг 5-туридан ўрин олган "Персеполис" - "Алюминий Арак" беллашуви ўз якунига етди. Номаъулум сабабларга кўра, бироз кеч бошланган мазкур ўйинда ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган клуб 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Даставвал, 6-дақиқада Хусайн Канани пеналтидан гол киритиб, ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқа ўтиб бораётган бир паллада Али Алипур таблодаги кўринишга келтирди. Шу ҳисоб, ўйин якунига қадар бошқа ўзгармади ва пойтахт жамоаси вакиллари навбатдаги 3 очкога эга чиқди.

Остон Ўрунов баҳсда бир бўлимгина ўйнади холос. Иккинчи тайм бошида у ўз ўрнини жамоадоши Фаршад Аҳмадзодага бўшатиб берди.

Ғалабадан кейин очколари сонини 8 тага етказиб олган "Персеполис" турнир жадвалининг 3-поғонасида кетмоқда. Теҳрон клубида шунингдек, битта қолдирилган ўйин ҳам мавжуд. Жамоа 4 ўйинда 2тадан ғалаба ва дуранг қайд этиб, ҳозирча мағлубиятсиз одимламоқда.

Эътиборга молик жиҳати келаси тур Эрон чемпионатида марказий ўйин бўлиб ўтади ва унда айнан "Персеполис" ва "Истиқлол" ўзаро беллашади. Яъни кейинги ўйин муҳлислар ўзбекча дербига гувох бўлишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!