Эрон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш шартларини эълон қилди
Эрон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишга тайёр, аммо фақат маълум шартлар асосида.
Marcaнинг хабар беришича, Эрон томони бир қатор шартларни илгари сурган, жумладан: визалар тақдим этиш, жамоа ва унинг делегациясига ҳурмат, мамлакат байроғи ва мадҳиясига ҳурмат, турнир давомида аэропортлар, меҳмонхоналар ва жамоанинг бошқа барча жойларида юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаш.
Маълумки, Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги учта ўйинни ҳам АҚШда ўтказиши керак. Шу билан бирга, АҚШ-Эрон муносабатлари жуда кескинлашган эди.
Бироз вақт олдин АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон терма жамоасига жаҳон чемпионатига боришни тавсия қилмаслиги ҳақида гапирган эди.

Фикрлар