Эрон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатини тарк этишини расман эълон қилмаган

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) бош котиби Виндзор Жоннинг маълум қилишича, ташкилот ҳозирча Эрон футбол федерациясидан 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини тўхтатиш нияти ҳақида хабарнома олмаган.

"Бу жуда кескин вазият. Ҳар ким ўз нуқтаи назарини билдиради. Зеро, терма жамоанинг турнирдаги иштироки масаласи мамлакат футбол федерациясига боғлиқ. Айни пайтда федерациянинг риторикаси жамоанинг жаҳон чемпионатида ўйнашига бориб тақалади. Улар ОФКга киришади, биз уларнинг ўйнашини хоҳлаймиз, ахир улар турнирга йўлланма олишди... Умид қиламизки, улар ўзларининг барча масалаларини ҳал қилиб, иштирок этишлари мумкин бўлади", - дея Жоннинг сўзларини келтиради Reuters.

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритиб, Белгия, Миср ва Янги Зеландия терма жамоалари билан “G” гуруҳидан жой олди. Жамоанинг уччала ўйини ҳам АҚШ ҳудудида бўлиб ўтиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!