Эрон терма жамоаси афсонаси ўлим жазосига ҳукм қилинди
Эрон терма жамоаси собиқ футболчиси Али Дайи ўлим жазосига ҳукм қилинди.
"Report" нашрининг хабар беришича, собиқ футболчи Маҳса Амини ўлдирилишидан кейин ўтказилган намойишларда иштирок этганликда айбланмоқда.
Октябрь ойи бошида у Саккез шаҳрида уюштирилган акцияда иштирок этгани учун қўлга олиниб, шундан сўнг қамоққа ташланган эди.
Германиянинг "Бавария" футбол клуби ўзининг расмий сайтида собиқ футболчилари - Али Дайи ва Али Каримийнинг тақдиридан хавотир билдириб, "Биз бу масалани диққат марказида ушлаб туриш учун Германиянинг Эрондаги элчихонаси билан боғланиб, қўллаб-қувватлашга тайёрлигимизни маълум қилдик”, — деб баёнот берди.
Фикрлар