Эрон терма жамоаси ҳимоячиси ЖЧ-2018 сўнггига қадар сафдан чиқди

Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Рузбех Чешми машғулотлар пайтида жиддий жароҳат олди.

Эрон терма жамоаси расмий твиттери тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчининг жароҳати мушаклари билан боғлиқ ва унинг сафга қайтиши учун камида 4 ҳафта керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Чешми Марокашга қарши илк турда тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!