Эрон – Ўзбекистон. Матнли трансляция

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс старт олмоқда. Учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляция қилиб борамиз.

0. Учрашув Эрон терма жамоасининг 9:8 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

1. Йзқ берилмади!

1 Эрон дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Чориев йиқилди

1 Ўйин давом этади....

1. Терма жамоамиз тайм-аут олди.

1. ГООООООООООЛ! Ҳамроееввв яна ҳисобни қисқартирди. Битта гол қолди!

1. ГОООООООООЛ! Анасхон Раҳматов ҳисобни қисқартирди.

1. Чориевнинг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди

2. Эронлик футболчи тўпни тўхтатиб олишда қўли билан ўйнади.

3. ГОЛ! Чориев хатога йўл қўйди ва эронлик футболчи очиқ дарвозни ишғол қилди

4. Эронлик футболчи майдонда утиб олди. Вақт чўзиш бошланди шекили

6. ВАААҲ! Раҳматов тўпга оёқ қўйишда бироз кечикди. Тўп ўрнига ўзи дарвоза тўридан жой олди.

7. ГОООООООООООООООООЛ! Нишоновнинг айёрона зарбасидан сўнг тўп дарвозадан жой олмоқда! Олға, йигитлар! 6:8!

7. Вакилларимиз рақибни жарима майдони атрофида қамаб қўймоқда.

8. Нишоновнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

8. Футзалчиларимизнинг босими давом этмоқда. Бизда вақт етарли!

9. ГООООООООООООООООООООЛ! Ҳусниддин Нишонов рақиб дарвозасини ишғол этди!

10. ГОЛ! Дарвозабоннинг хатосидан кейин рақиб ҳисобдаги фарқни оширди.

11. Футзалчиларимиз 5 киши бўлиб олдинга ўтмоқда. Рақиб қарши ҳужумларда ўз фурсатини пойлаяпти.

12. ГОЛ! Афсуски, яна гол ўтказиб юбордик. Дарвозабоннинг хатосидан сўнг рақиб фарқни 3 та тўпга етказиб қўйди.

12. ГОООООООООООООООООЛ! Вакилларимиз ҳисобни тенглаштирди. Бу сафарги гол муаллифи Анасхон Раҳматов. Давом этамиз!

13. Жамоамиз ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилмоқда. Элмуродовнинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланган рақиб узоқ масофадан зарба берди. Тўп устунга тегди.

14. Ропиев қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади.

15. Футзалчиларимиз ўйинга қайтишга ҳаракат қилмоқда. Олға, йигитлар!

16. Дарвозабонимиз алмашди. Элибоев ўрнига Элмуродов тушди

17. Элибоев сейв амалга ошириб жамоамизни муқаррар голдан қутқарди

17. Иккинчи бўлимда фақат ҳимояланяпмиз

18. ГОЛ! Футболчиларимизнинг хатосидан сўнг Аҳмад Аббаси гол урди

20. Иккинчи таймга старт берилди!

0. Биринчи бўлим якунланди!

1. Ропиевнинг олис бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

1. Стандарт вазиятдан сўнг Суннатилла Жўраев зарба йўллади. Тўп рақиб футболчисига тегб майдонни тарк этди

2. ГОЛ! Фарҳод Тавакколий қулай вазиятдан дарвозани ишғол қилди!

2. Дарвозага кириб кетаётган тўпни Усмонов қайтарди. Баракалла!

2. ГОООООООООООООООЛ! Ропиев чиройли комбинацияга чиройли нуқта қўйди

2. ГОООООООООООООООЛ! Дилшод Раҳматов жарима зарбасидан супер гол уриб, уни Роналду услубида нишонлади

3. Ўйин давом эттирилади.

3. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи тайм-аут олди.

3. Рақиб футболчиси ҳимоячиларимизни осонликча ортда қолдириб зарба йўллади. Элибоевдан сейв.

3. Нишонов рақиб футболчисини йиқитди

4. ГОЛ! Саид Аҳмад Аббосий кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди

4. Дарвозабонимиз майдон марказидан зарба йўллади, рақиб посбонидан сейв

5. ВААААЙ! Раҳматовнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

6. Дарвоза томон йўллаган тўпни Нишонов қайтариб қолди.

6. Эрон футболчиси дарвозабонимизнинг олдинга чиқиб кетганини кўриб, зарба йўллади. Элибоев қайтди ва тўпни ушлаб олди

8. ЗАРБАААА! Ҳимоячига тегиб қайтган тўпга Ропиев кучли зарба йўллади, дарвозабондан сейв

9. Терма жамоамиз рақиб томнда босим уюштирмоқда.

10. Босим уюштирган футзалчиларимиз рақибни хато қилишга мажбур қилмоқда. 

11. Мана шу темп ва штурмни давом эттириш лозим. Олға, йигитлар! Тарих ёзиш вақти келди!

11. ГОООООООООООООООООЛ! Ўзбекистон ҳисобни қисқартирди!

Тўсиндан қайтган тўпни Ҳусниддин Нишонов дарвозага йўллади!

11. Дилшоднинг бу сафарги уриниши бироз ноаниқ кетди.

11. Ажойиб! Раҳматовнинг кучли зарбасидан кейин рақиб дарвозабони тўпни қайтаришда қийналди.

11. Ўткир бурчакдан берилган зарбани рақиб посбони қайтарди.

12. Ҳимоядан ҳужумга чиқишда вакилларимиз хатога йўл қўймоқда. Бу аксарият уринишлар муваффақиятсиз якунланишига сабаб бўляпти.

12. Футзалчиларимиз тажрибали ва номдор рақибдан бироз чўчиб ҳаракат қилмоқда. Бундай бўлмаслиги керак, йигитлар!

13. Али Ҳасанзоданинг кучли зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

13. Аҳмедов шогирдлари тўпни назорат қилишга ҳаракат қиляпти. Бироқ рақиб прессингда жуда кучли ўйнамоқда.

14. Йўқ. Такрорий лавҳани кўрган рефери ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

14. Эрон дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам видеотакрорларни кўрмоқда.

14. Терма жамоамизда ўта қулай имконият юзага келди. Чориевнинг дастлабки зарбасини ҳимоячи қайтарди. Такрорий уринишдан сўнг тўп рақибнинг қўлига тегди. 

15. ГОЛ! Эрон ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Маҳди Жавиднинг кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

15. СЕЙВ! Равшан Элибоев рақибнинг кучли зарбасини бартараф этди. 

16. ВУУУУУҲ! Акбар Усмоновнинг қайчи услубдаги зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

16. Анасхон Раҳматовда яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи чаққонлик қилди

17. Термамиз айни дақиқаларда ҳимояланиш билан банд

18. Даврон Чориевнинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

19. ГОЛ! Чиройли комбнициядан сўнг Али Ҳасанзода учрашувда ҳисобни очди.

20. Учрашувга старт берилди!

0. Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бир неча дақиқалардан сўнг узоқ кутилган ўйин бошланади. Жамоалар айни дамда ўйин олди машғулотларни бажармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!