Эронда Роналдунинг келишига барча шароитлар яратиб берилади

Криштиану Роналду етакчилигидаги “Ан-Наср” келаси ҳафта Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Персеполис” жамоаси меҳмони бўлади.

“Персеполис” клуби президени Ризо Дарвиш Криштиану Роналду ва унинг жамоадошларига интернетдан чекловсиз фойдаланиш имкониятини берадиган сим-карталар тақдим этилишини маълум қилди.

Гап шундаки,  айримлар “Ан-наср” таркибидаги Роналду сингари машҳур футболчиларга интернет чекловлари амалда бўлгани учун Эронга бормасликни тавсия қилмоқда.

- Мен мобиль алоқа оператори директори билан гаплашдим. Биз хорижлик футболчиларга Эронга киришидан мамлакатни тарк этгунича интернетдан чекловсиз фойдаланиш имкониятини берадиган персонал сим-карталарни тақдим қиламиз, - деди Ризо Дарвиш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
998992832277 Дедашов Икрамжон Исманович
15/09/2023 16:18
Ой чикса хам Роналдуга Кун чикса хам Хаммага Бир хил шароит булиши керак