Эронлик футболчи 26 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Эронлик футболчи Амир Реза Азадани 26 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 

"Трактор" жамоаси собиқ ҳимоячиси намойишларни қўллаб-қувватлаб, уч полициячини ўлдиришда иштирок этганликда, шунингдек, жамоат хавфсизлигини бузиш ва ноқонуний гуруҳларга аъзоликда айбланган. 

Умуман олганда, у жазонинг маълум вақтини қамоқда ўтайди. Футболчи 16 йилни қамоқда ўтказади. Бу унга қўйилган жиноятлар учун максимал муддат. 

Аввалроқ, ОАВ Амир Азадани ўлим жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар берганди. Бироқ Эрон расмийлари бу маълумотни рад этди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!