Эронлик футболчи ўлим жазосига ҳукм қилинди, вазиятга ФИФПРО аралашди
Эронлик собиқ футболчи Амир Наср-Азадани ўлимга ҳукм қилинди.
Гап шундаки, у мамлакатда бўлиб ўтаётган намойишларда иштирок этган ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилгани учун унга ўлим жазоси тайинланди. Унгача худди шу айблов билан 2 киши қатл қилинганди.
ФИФПРО уюшмаси Амирни қўллаб-қувватлади ва Эрон ҳукуматини ўлим жазосини бекор қилишга чақирди. Аввалроқ, эрон футболи афсонаси Али Дайи ҳам ўлимга ҳукм қилинган.
Фикрлар