Эронлик футболчи фаолиятини Бундеслигада давом эттирадиган бўлди

CHERY AUTO

Россиянинг "Ростов" клуби хавбеки Саид Иззатуллох фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Varzesh3.com сайтининг маълум қилишича эронлик футболчига "Гамбург" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Яқиндагина ростовликлар билан амалдаги шартномасини узайтирганига қарамай 20 ёшли футболчи Германияга йўл олиши мумкин. Юқоридаги манбаанинг ёзишича томонлар бу борада аллақачон келишиб олишган. Аммо, трансферга оид бошқа маълумотлар ошкор этилмаяпти.

Tecno

Айтиш керакки Иззатуллохга шунингдек Англиянинг "Сток Сити" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.

Аввалроқ “Бавария” клуби ҳимоячиси Хольгер Бадштубер ҳам фаолиятини "Гамбург"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Comments

You must be logged in to commet!