Эррол Спенснинг автоҳалокатидан кейинги илк сурати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди (ФОТО)

WBC ва IBF чемпиони Эррол Спенс 9 октябрь куни ўзининг оқ феррарисида АҚШ вақти билан тунгги соат 03:00 да ҳимоя камарисиз катта тезликда ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотиб, ҳалокатга учраган ва касалхонага олиб кетилган эди. Кейинчалик эса унинг аҳволи яхшилиги ва бир муддат муолажалардан сўнг, касалхонадан жавоб берилгани айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ушбу вазнда унинг IBF камарига ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров даъвогар бўлиб турибди.

Қуйида Спенснинг ижтимоий тармоқларда тарқалган, ҳалокатидан кейинги илк суратини кўришингиз мумкин.

photo_2019-11-23_16-01-21