Эртага, Шахобиддин Зоиров навбатдаги жангини ўтказади

Маълумки, Шаҳобиддин Зоиров ҳам профессионал боксда фаолият олиб бормоқда. Режа бўйича, боксчимиз эртага Жиддада ҳиндистонлик Амандип Сингҳга қарши рингга чиқиши лозим эди. Воқеалар ривожи ўзгариб, юртдошимизга эртага бошқа бир ҳиндистонлик чармқўлқоп устаси Сандиб Сингҳ Баттиа рақиблик қиладиган бўлди. 

Бугун, вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар икки боксчи белгиланган меъёрни бажара олдилар.

Эслатиб ўтамиз, бухоролик боксчи профи рингда икки бора жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисида ҳам нокаут билан ғалаба қозонган. Ҳинд боксчиси эса битта ғалаба ва битта мағлубият қайд этган.76074_680 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!