Эртага “Loko Cup” илк болалар футбол фестивали бўлиб ўтади

Олдинроқ хабар берганимиздек, “Локомотив” футбол клуби 20 декабрь санасида “Loko Cup” илк болалар футбол фестивалини ташкил этмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари дунёнинг турли минтақаларида ўтказилаётган фестивал ҳамда турнирларда иштирок этиб келишаётган эди. Эндиликда клубнинг ўзи ҳам ёш футболчилар учун мана шундай футбол фестивали ташкил этишни йўлга қўяди.

Илк “Loko Cup” фестивали эртага пойтахтимиздаги Тошкент Ахборот Технологиялари университети спорт саройида бўлиб ўтади. Учрашувларнинг барчаси соат 14:00дан 18:00га қадар давом этади. Унда “Локомотив” футбол клубининг Тошкент шаҳри, Сурхондарё вилояти ва Наманган вилоятида жойлашган жамоалари,Тошкент шаҳридан “Спартак” клубининг 2009-2010 йилларда туғилган ёшлардан иборат жамоалари ва “Локомотив” футбол мактаби қошидаги 2011-2012 йилларда туғилган “Loko Junior”, “Loko Kids”, “Chempionchik”, шунингдек Наманганнинг “Умид” жамоаси ҳам иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!