Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказади
Дастлаб Сурия билан, кейин эса Ироқ билан ўйнаймиз
Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023" қўшма саралаш босқичи учрашувларига ҳар ой тайёргарлик кўрмоқда. Бу галги машғулотлар дастлаб Тошкентда, кейин Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилди.
Вадим Абрамов шогирдлари йиғин давомида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Ҳамюртларимиз дастлаб, 12 ноябрь куни Сурия билан куч синашса, 17 ноябрда Ироққа қарши майдонга тушади.
Бирлашган Араб Амирликларидаги машғулотлар 18 ноябргача давом этади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар