Эртага ўзбекистонлик қайси боксчилар финалда жанг қилади?

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун финалнинг дастлабки куни ўтказилди. Эртага иккинчи кунги финал жанглари ўтказилади.

IBA расмий сайтида эртага жанг ўтказадиган боксчилар рўйхатини эълон қилинди.

Эртага, 14 май куни финалда рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчилар билан танишинг:  

-54 кг, Ойбек Жўраев - Сабирхан Махмуд (Қозоғистон)

-57 кг, Абдумалик Халоков - Хорта Родригез (Куба)

63.5 кг, Руслан Абдуллаев - Баатарсух Чинзориг (Мўғулистон)

-71 кг, Саиджамшид Жафаров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)

*Жанглар 17:00да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!