Эртага қайси боксчиларимиз рингга чиқади?
Токио шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларида бокс мусобақалари давом этмоқда.
Эртага 30 июль куни яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. Дастлаб Тошкент вақти билан соат 08:36 да эркаклар ўртасида -69 кг вазн тоифасида Бобоусмон Ботуров британиялик Пэт Маккормакга қарши жанг олиб боради.
Соат 13:15 да аёл боксчимиз Райхона Қодирова Конго демократик республикаси вакили Наоми Юмбага қарши рингга чиқади.
Фикрлар