Эртага қайси легионер ҳужумчимиз асосий таркибда майдонга тушади? Катанец жавоб берди

Бугун "Навбаҳор" стадионида "Navruz Cup" халқаро турнири олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ҳам қатнашиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Эртага клубида захирада ўтирган Шомуродов бошланғич таркибда майдонга тушадими ёки асосий таркиб футболчилари бўлган бошқа легионер ҳужумчиларимизми?

Албатта, Элдор Шомуродовга ишонч билдирамиз. Шунингдек, Шерзод Темировга ҳам вақт беришни ният қилганмиз. Элдор жамоа сардори. Бизда Шомуродов, Машарипов, Шукуров каби етакчи футболчилар бор. Уларнинг ҳар учаласи сардор, аммо боғич битта. Мен уни Элдорга беришни истадим, чунки у МТЖ сафида қолганлардан кўпроқ ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!