Эртага "Реал"нинг қайси футболчилари майдонга туша олмайди?

"Реал" ярим ҳимоячиси Лукас Васкес жароҳати сабаб, "Эйбар"га қарши баҳсда иштирок этолмайди.

28 ёшли футболчи оёқ мушакларининг зўриқиши оқибатида бугунги машғулотларда қатнашмади.

Бундан ташқари, Ла Лига рестартидан кейинги дастлабки учрашувда Зинедин Зидан жамоаси учун жароҳати туфайли ҳимоячи Начо ва форвард Лука Йович майдонга тушолмайди.

Франциялик мутахассиснинг ихтиёрида 22 та футболчи қолмоқда ва қайдномага 23 та футболчи киритилиши мумкин. Бу ҳолатда, Зидан захира жамоасидан кимнидир қўшиб олиш имконига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Эйбар" учрашуви 13 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:30 да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!