Эртага туркиялик футболчилар учун "қора" анъана якунланади

Эртага тунда Европа Чемпионлар Лигаси финал учрашув бўлиб ўтади.  Унда Мадриднинг "Реал" ва Дортмунднинг "Боруссия" жамоалари тўқнаш келишади.

Ушбу учрашувда туркияликлар учун тарихий воқеа содир бўлади. Шу кунга қадар турк футболчилари клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақани бирор марта қўлга киритишмаган. Ушбу финалда эса бунга чек қўйилади. Сабаби ҳар икки жамоа сафида ҳам туркиялик футболчилар бор. "Сариқ қоралар" сафида Салих Ўзжан ҳаракат қилса, "қироллик клуби" таркибида Арда Гулер. 

Туркиянинг ҳеч бир футболчиси шу кунга қадар Чемпионлар лигаси ёки Европа кубоги (ЕЧЛнинг аввалги номи) ғолиби бўлмаган. Мамлакатнинг 4 та футболчи финалда қатнашган, бироқ уларнинг ҳеч бирига кубокни кўтариш насиб қилмаган.

Йилдирай Баштюрк ("Байер", 2002)


Ҳамит Алтинтоп ("Бавария", 2010)


Нури Шаҳин ("Боруссия Д", 2013) 


Ҳакан Чалханоғлу ("Интер" 2023) 

Хатто, ФИФА рейтингида Туркиядан пастда жойлашган Сан-Марино терма жамоаси футболчиси ҳам чемпионликни қўлга киритган:

Массимо Бонини ("Ювентус", 1985)  .

Европа кубоги/Чемпионлар лигаси финалида мамлакат бўйича нечта ўйинчи ғалаба қозонган?

Испания - 78;
Италия - 72;
Англия - 69;
Германия - 65; 
Нидерландия - 52;
Бразилия - 43;
Португалия - 42;
Франция - 34;
Шотландия - 26; 
Аргентина, Руминя - 12 ;
Хорватия - 10;
Сербия - 9;
Швеция - 8;
Бельгия, Чехия , Норвегия, Польша, Уэльс - 4;
Гана, Кот-д'Ивуар, Шимолий Македония, Нигерия, Швейцария, Уругвай - 3;
Австралия, Австрия, Камерун, Финляндия, Мали, Черногория, Шимолий Ирландия, Сенегал - 2;
Жазоир, Болгария, Канада, Коста-Рика , Миср, Грузия, Венгрия, Мексика, Перу, Жанубий Африка, Россия, Сан-Марино, Триндад ва Тобаго, Украина, АҚШ, Зимбабве - 1. 

Эслатиб ўтамиз, "Уэмбли"да бўлиб ўтадиган финал учрашувининг ҳуштаги 1 июндан 2 июнга ўтар кечаси 00:00да чалинади.

                                                                                                                                                                                                                                                       Фарҳод Тулкунов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!