«Эрталаб уйғонганимда, Васкес ҳали ҳам ўша ерда эди»

Сўнгги пайтларда Мадриднинг «Реал» жамоаси мухлислари Лукас Васкесни асосий таркибда кўришга ўрганиб қолди. Дарҳақиқат, футболчи «Қироллик клуби»нинг асосий фигурасига айланиб бормоқда. Эътиборлиси шундаки, Лукас қаторасига 20 та ўйиндан бери 90 дақиқа тўп сурмоқда. Асосан захира кучи сифатида «қаймоқранглилар»га кўмак беришга кўникиб қолган футболчи учун бу янги чақирув десак, адашмаган бўламиз. Энди Васкес, бунга кўниши лозим. таниқли ёзувчи - Агусто Монтерросонинг тили билан айтганда, «У эрталаб уйғонганида, Васкес ҳали ҳам ўша ерда эди».

grtogkrrt

Лукас қаторасига 20 та учрашувдан бери асосий таркибда кўриниш бермоқда. Тан олиш лозим, Васкес ўзи иштирок этган барча учрашувда фойдали бўлишни уддаламоқда. Турли позицияларда ҳаракат қилган Лукас атиги 4 бор захирага олинди холос. Испаниялик футболчи ўзининг бу мавсумдаги сериясини ўтган йилнинг 27 октябрь санасида бошлади. «Боруссия М»га қарши баҳсда Васкес қанот ҳимоясида тўп сурди. «Сан Сиро»даги ўйинда эса қанот ярим ҳимоячиси ролини ижро этди. «Мендисорросе» аренасида эса, у ўнг қанот ҳимоясида кўриниш берди.

Дани Карвахалнинг жароҳат олгани Васкес учун қўшимча имконият яратмоқда. У Данининг ўрнини эгаллаши кутилган Альваро Одриосолани ҳам рақобатдан чиқариб юборди. Энг қизиғи шундаки, ҳозирда «алмаштириб бўлмас» ижрочига айланган Васкеснинг Мадриддаги келажаги номаълумлигича қолмоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси шу йилнинг 30 июнь санасида тугайди. Ҳозирда футболчи истаган клуби билан янги шартнома борасида музокара олиб бориш имкониятига эга. Испан нашрларининг маълум қилишича, Лукас Мадрид клубининг илк таклифини рад этган. Ҳозирда, универсал футболчининг келажаги мавҳум бўлиб турибди.

klrthokrtkhort

Гап шундаки, футболчи клубда Зиданнинг қолишидан умидвор. Акс холда, уни ўз таркибида кўришни истаган клублар етарлича мавжуд эканлигини яхши ҳис этиб турибди. Қаҳрамонимиз 30 ёшни қарши олиб бўлди. Энди унинг фаолиятида катта маош кўрсатилган шартномалар бўлмайди. Шу боис, фаолиятидаги сўнгги контрактни ўзи учун қулай тарзда тузиб олиш муҳим.

fjierjiferjfer

Айни дамда испаниялик чарм тўп устаси билан 10 га яқин клуб қизиқиб қолган. Айниқса, унинг эркин агент сифатида бошқа жамоага бориб қўшилиши кўплаб грандларни эътиборини тортмоқда. Шу боис, Лукас учун воқеалар ривожидан келиб чиқиб қарор чиқариш анчайин қулай. Мадрид супер клуби эса, ўз одатларига содиқ қолган ҳолда ўз пик формасини секин-аста йўқотиб бораётган футболчиларга узоқ муддатли шартномалар таклиф этмайди. Хатто, Рамос ҳам бундан истисно эмас. Шундай экан, Зиданнинг «универсал жангчиси» қарор қабул қилишга шошилмагани маъқул.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!