Эрве Ренар: Омад туфайли эмас, футболчиларимнинг иқтидори туфайли ғалабага эришдик
ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан (2:3) сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Эрве Ренар иштирок этди.
«Ҳар иккала жамоа учун ҳам ўйин қийин бўлди. Икикнчи тайм аввалида дарвозамизга белгиланган пенальти футболчиларимизга бироз таъсир қилди. Шундай бўлсада, йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва ғаланабни қўлга киритдик. Қисқа фурсат ичида шундай иродали жамоа шакллантира олганимдан хурсандман. Ўзбекистонни ҳам табриклаган бўлар эдим. Боиси рақиб ҳам яхши ўйин кўрсатди.
Бугун омад туфайли эмас, футболчиларимизнинг иқтидори эвазига ғалабани қўлга киритдик. Сўнгги икки голга эътибор берсангиз, индивидуал маҳорат эвазига рақиб дарвозаси ишғол қилинди ва шу боис буни омад билан боғламаган бўлар эдим.
Саудияда иқтидорли футболчилар етарлича. Масалан «Ал Ҳилол» ОЧЛ финалига чиқди. Легионерларни 6 тадан камайтириш ҳақидаги ишларни раҳбарият ҳал қилади. Биз эса бор эътиборимизни олдинда турган 4 та баҳсга қаратамиз.
Тўғри, биз учрашувга 4 кун қолганида йиғилган бўлсакда, аслида 3 ой давомида тайёргарлик кўрдик. Умуман олганда, иқтидорди футболчилар йиғилган жамоага эгамиз. Кучли рақибга қарши мухлисларга тўла стадионда ғалабани илиб кета олдик.
Ҳа, Ўзбекистонда ҳам иқтидорлар кўп. Аммо футболда тушунтириб бўлмас нарсалар ҳам кўп», - деди Ренар.
Фикрлар
Эх Абрам охирги 10 минутда хисобни саклаш учун жамоавий химояни куллаганда эди йиглаб кетардинг! ...Афсус. Иктидорингни курсатамиз хали, худо хохласа!?