Эшитдингизми? Машарипов умуман кутилмаган чемпионатга йўл олиши мумкин
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал-Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Миср чемпионатида давом эттириши мумкин.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи хизматига Мисрнинг "Ал-Аҳли" клуби қизиқиш билдирмоқда. Жамоа Машариповни сотиб олиш бўйича риёдликларга таклиф билан чиққан бироқ "Ал-Насср" уни ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, "Ал-Аҳли" клуби ички чемпионатда 42 марта чемпионликни қўлга киритган. Ўтган мавсум клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Ал-Ҳилол" дарвозасига жавобсиз 4та гол урганди.
Фикрлар