"Эспаньол" хитойлик футболчини қўйиб юбормоқчи эмас

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Эспаньол" форварди У Лэй кейинги мавсумни ҳам "тўтиқушлар" таркибида ўтказиши мумкин.

Манбага кўра, хитойлик футболчи учун Англиянинг бир неча клублари қизиқиш билдирмоқда. Аммо ҳужумчининг фойдали ўйини ва Хитой бозорига кириш учун "Эспаньол" Лэйни қўйиб юборишни хоҳламаяпти.

Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2020 йилнинг сўнгигача амал қилади. Аммо каталонияликлар уни яна бир мавсумга узайтириш имкониятидан фойдаланишмоқчи.

Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи "Эспаньол" сафида 38 ўйинда еттита гол киритди. Айни вақтда клуб Испания Ла Лигасида сўнгги ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!