Это′О: Мессини худди ўғлимдек тарбиялаганман
Ads

"Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Самюэль Это′О аргентиналик форвард Лионель Месси каталонияликлар сафида жуда ҳам муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

"Барселона" чемпионатни жуда ёмон бошлади, чунки Месси кам майдонга тушди. Агар у ўйнашни бошласа, биз ҳақиқий "Барселона"ни кўрамиз.

Умид қиламанки, у мен учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган "Интер"га қарши ўйинда иштирок этади. Агар Лео майдонга тушса, миланликларда имконият жудаям пастлаб кетади.

Мен Мессини худди ўғлимдек тарбиялаганман. Мен Марадонани жудаям ҳурмат қиламан, аммо замонавий футболда кўп голларни Роналдо, Месси ва Криштиану киритишган", - дейди камерунлик футболчи.

Минбар

Барча блоглар