"European Open 2026" турнири. Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича 1-ўринда!
Хабар берганимиздек, Словенияда ўтказилаётган Европа Кубоги(European Open 2026)нинг биринчи кунги баҳсларида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Бу билан Алексей Будолин бошчилигидаги терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича дунёнинг 44 давлати орасида пешқадамга айланиб олди. Кучли учликда Словения ва Венгрия терма жамоалари жойлашган. Кейинги поғоналарда Италия, Германия, Буюк Британия, Украина, Қозоғистон, Сербия, Туркия делегациялари бормоқда.

Бугун Европа Кубогининг иккинчи куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар