Эвер Банега
Ads

Италиянинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Эвер Банега фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sunday Mirror хабар бермоқда. 

Манбада ёзилишича, Англиянинг "Эвертон" клуби Банегани ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бунинг учун мерсисайдликлар милакликларга 8 миллин фунт таклиф қилишмоқчи. 

Маълумот ўрнида, Банега бу мавсум Италия чемпионатида 12 ўйинда майдонга тушиб битта гол уришга эришди.