"Эвертон" 17 ёшли фовард учун курашда "Челси"ни доғда қолдирмоқчи

"Уиган" ҳужумчиси Жо Гелхардт АПЛ гранд клублари қизиқишлари доирасига кирди.

Британия матбуотига кўра, 17 ёшли форвард учун "Эвертон" ва "Челси" клублари даъвогарлик қилмоқда. Аммо мерсисайдликлар футболчи учун яқин вақтлар ичида таклиф юбориш ниятида.

Жорий мавсумда Гелхардт "Уиган" либосида Чемпионшипда 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!